Ваалайкум ассалом! Сиз эшитган ҳадис тўқима.
حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ الْحَارِثِ، حَدَّثَنَا الْعَبَّاسُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا أَغْنَيْتَ عَنْ عَمِّكَ، فَإِنَّهُ كَانَ يَحُوطُكَ وَيَغْضَبُ لَكَ. قَالَ : هُوَ فِي ضَحْضَاحٍ مِنْ نَارٍ، وَلَوْلَا أَنَا لَكَانَ فِي الدَّرَكِ الْأَسْفَلِ مِنَ النَّارِ
Абдуллоҳ ибн Ҳорис айтади:
«Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Амакингизга нима фойда етказдингиз? Ахир у сизни эҳтиётлар, сизни деб ўзгаларга ғазаб қилар эди», деди. У зот: «У дўзахнинг энг саёз жойида. Мен бўлмаганимда, унинг қаърида бўлар эди», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!