Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари. Бир саволим бор эди. Дунё бўйлаб инглиз тилида бир неча шаҳарларда маъруза қилган Тринидад ва Тобаго давлатидан бўлган таниқли шайҳ Имрон Ҳуссеин ўз маърузаларидан бирида Дажжол ҳақидаги ҳадисни сўйлайди ва талқин қилади. Ҳадислардан бирида айтилишича Дажжолни ҳар бир қалбида иймони бор одам(мўминлар)танийди-кўради, қолганлар еса танимайди. Шайҳ Имрон айтадиларки, икки одамни олсак, бири мўмин, бири кофир. Кўз дўҳтирга бориб текширтирсак иккаласини ҳам кўриш даражаси(зрения) ва кўзини соғломлиги бир ҳил, ҳеч қандай касаллик ёки камчилиги йўқ. Қандоқ қилиб бири(мўмин) кўрган нарсани иккинчиси(кофир)кўрмайди. Демак бу ерда Пайғамбаримиз томонидан мажозий маъно ишлатилган , яни одам бош қисмида жойлашган табиий кўзлар емас қалб кўзлари назарда тутилган. Ҳатто қалб кўзлари табиий кўзларимизга нисбатан кўпроқ нарсаларни кўра олади. Шул йўсинда ҳадисни шарҳлар екан, Шайҳ Имрон ҳадисдаги қолган епизодларни ҳам мажойий манода келтирилган дейди ва бу талқин қилиш бугунги кундаги жараёнларга жуда ҳам мос келади. Ҳусусан Дажжолни шарқ томондан икки қулоқли ҳачирга ўҳшаш нарсага миниб учиб келиши(Макка ва Мадинани шарқ томонида яни Саудияни шарқий ҳудудларидаги Американинг ҳарбий базасидан замонавий қирувчи самолётта (икки қаноти икки қулоққа ўҳшаб ишланган дроне учоқлари)бирор яҳудий раҳбарни Мадинага Имом Маҳдийни устига юриш қилиши. Дажжол бошқарувини 3 даври-1куни 1йил(ўрта асрларда Англияда қоғоз пулни Стерлингни муомалага киритилиши ва у дунёни бошқариши(доллар келгунча), 1куни 1 ой(Жаҳон урушидан кейин стерлинг ўрнига долларни келиши ва унинг ҳукмронлиги)ва 1 куни 1кунга тенг бошқарув(замонавий дунёда яҳудийлар томонидан қоғоз пулни ўрнига карточка пулларни муомалага киритилиши ва шу орқали бутун дунёни ўз назорати остига олиб, Дажжолни келишига замин яратаётганлиги). Йаҳудийлар томонидан ташкиллаштирилган ва молияланаётган Сурия(ва бошқа Араб Давлатларида ҳам)даги ҳукуматга қарши бир гуруҳ ёлланма жангчиларни уруши ва бу урушга Россия ва АҚШни бевосита аралашгани(Сурия муаммоси орқали яҳудийлар бу икки гигант давлатларни қайраб уриштириб қўяди, ва оқибатда иккиси бир бирига ядро қуроли ишлатиш орқали ер юзини шу қисмларида яҳсовчи жуда кўп аҳоли нобуд бўлади ва яҳудлар бир йўла икки гигантдан қутулади ва дунёни якка ҳокимига айланиб, Дажжолни чиқишига яна бир пойдевор яратади. Айтгандай, Шайҳ Имрон бу икки давлатларни олдин яжуж ва мажужларга қиёслаган еди(коммунистик тузум вақтидаги динсизлик системаси сабабли), ҳудди қиёматга яқин яжуж ва мажужлар ўртасида жанг бўлиши мисоли.
Ҳуллас , жуда кўп талқинлари ҳозирги жараёнларга жуда мос келади, Дажжол ётган орол Британия ороллари еканлигини-Арабистондан ҳадисда келганидек 1ойлик йўл ва ҳудди шу ердан дунёнинг кўплаб жосуслик ҳизматлари чиққанлиги(Жассоса) , Искандар Зулқарнайн Девор қуриб берган тили бутунлай бошқа ҳалқ Грузинлар еканлигини илмий ва жўғрофий изланишлари орқали таҳминан аниқлади.
Ҳуллас, Шайҳ Имронни ҳадислардаги епизодларни бундай шарҳлашини тўғри деб тушуниш мумкинми. Саволда ноўрин жойлар бўлса олдиндан узр.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу гапларни тўғри деб тушуниш мумкин эмас. Бу у кишининг ўз ижтиҳоди.