Ассалому алайкум! Мен шахсий курсимни сотиш билан шуғулланаман, курсни сотиш давомида жуда кўплаб мижозлар билан ишладик. Курсимиз орқали аффилате-маркетинг сохасини ўргатамиз, аниқроғи бир интернет дўконнинг халол махсулотларини интернет орқали реклама қилиб, ана шу интернет дўконга мижозларни жалб қилиб берамиз ва хар бир мижоздан маълум бир миқдорда даромад кўрамиз. Ва ушбу сохага кириш ва қандай даромад қилишни эса курсимизда ўргатамиз. Мижозларимиз орасидан шундай мурожаатлар хам келиб тушади: "Пулимни қайтиб беринг, менга ёқмади", "Вақтим бўлмаяпти, пулимни қайтиб беришингизни сўрайман", "Ўргана олмаяпман, пулимни қайтиб беринг", "Менга ёқмади, пулимни қайтаришингизни истайман" ёки "Оилавий шароитим чатоқ, пулимни қайтиб олмоқчиман". Вахоланки курсга киришидан олдин, ижтимоий сахифамизда, курсимиз хақида етарлича маълумот бериб ўтганмиз ва шуни таъкидлаганмизки: "Курсимизда ўқиб, лекин умуман даромадга чиқа олмасангиз, пулингизни қайтариб берамиз". Ва шу холатда, ўқувчиларимиз деярли курсни охирига бормай, харакатхам қилмай, пулини қандайдур сабаблар билан қайтариб олмоқчи бўлишади. Биз курсни фақат даромадга чиқа олмасангиз қайтариб берамиз деб ваъда бериб, лекин мижозимиз умуман бошқа сабабни айтиб пулини қайтиб олмоқчи бўлса, уни пулини қайтиб беришим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Дарс ўтиб берган бўлсангиз ўтган дарсингиз учун олган пулни қайтаришингиз лозим эмас. Ҳали ўтилмаган дарслар пулига олдиндан тўлов қилишган бўлса ўшани қайтарасиз. Валлоҳу аълам!