Ассалому алайкум! Мен бир танишим ароқни ўзи эмас кайфи харом деб бахс қилиб тортишётган экан. Мен унга Аллоҳ тало харом қилган нарсани сен ҳалол дейишга ҳаққинг йўқ. Аллоҳни Ўзи сақласин шунда деса кофир бўлади деб айтдим. Унга Моида сурасининг 90 91 оятларини келтирдим. У аввал ҳам шундай деб айтган экан фақат кайфи харом ўзи халол деб. У кофир бўлганми? Мен унга кофир бўлган бўлсанг калимангни келтириб ғусул ва тахоратингни олиб 2 ракат намоз ўқиб Аллоҳдан кечиришини сўраб тавба қил ва кийинг барча ибодатларда қойим бўл деб айтдим. Мени шу ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Шаръий ҳукмларни англамасдан жоҳилларча куфр калималарини айтиб юборганларга илм аҳли томонидан зудлик билан танбеҳ берилади ва айтган сўзининг хатари тушунтирилади. Аслида тўғри эътиқод қандай бўлиши ўргатилади. Шунда ҳам ўша куфр калимада туриб олса ана шунда диндан чиқади. Унга қадар уни диндан чиққан дейишга шошилмайлик. Валлоҳу аълам!