Намоздан кейинги дуони қачон қилса тўғри бўлиши ҳақидаги жавоб доктор Ваҳба Мустафа Зуҳайлийнинг «Ал-Фиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу» номли китобида келган бўлиб, унда бу ҳақда қуйидагилар айтилган:«Намоздан кейин зикр ва асар бўлган дуони қилиш Бомдод ва Аср намозларига ўхшаш ортида суннати йўқ намозларда фарздан кейин, Пешин, Шом ва Хуфтонга ўхшаш ортида суннати бор намозларда суннатдан кейин суннатдир. Чунки, истиғфор намознинг нуқсонини тўлдиради». Ҳанафий мазҳабида эса, суннат намозлар фарзларни тўлдирувчи ҳисобланади ва шунинг учун суннатни ҳам ўқиб олгандан кейин, намознинг нуқсонлари ҳам тўлиб, дуо қабул бўлиш ҳолати мукаммал бўлганидан кейин дуо қилинади.