Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуёш ботиши

16:14 / 26.02.2019 | Bek | 7733
Ассалому алайкум! Қадрли устозлар сизларга бир неча саволлар билан мурожаат қилмоқчиман. Аср намозини шом намози киргунича ўқиб бўлиш керак деб ўқидим. Буни масалан шом намози 18:00да кирса охирги нуқтаси 17:59гача ўқиб бўлиш керак деб тушунган эдим. Лекин бир жойда ўқиб қолдим "қуёшнинг нури кетган вақтдан то шомгача ўқилган намоз ҳам харомдир, бу тақрибан қуёш ботишидан ярим соат олдинги вақт ҳисобланади" шу жумлага билимсизлигим учун ҳеч тушунолмаяпман. Илтимос соддароқ йўсинда тушунтириб берсангизлар. 2) " қуёш нури кетгунича қазо намозларни ўқиш жоиздир" бу жумлага ҳам тушуна олмадим. Ахир қуёш нури кетаётган пайт қуёш ботаётган вақтга тўгри келиб бу вақтда ўқилган намозлар макруҳ ҳисобланмайдими? 3) бир жавобларингизда ўқиб қолдим "авратни ёпиб турадиган нарса ила ғузл қилинади" деган. Авратларни ёпиб туриб ғузл қилиш шартми ёки ихтиёрийми? Бу намоз китобларида ёзилмагани учун буни билмасдан ёшлигимиздан то ҳозиргача авратларни ёпмасдан ғусл қилиб шу ғузл билан намоз ўқиб келяпмиз. Бу ишимиз тўғрими? 4) жавобларингизни бирида аввалги тақвим хато деб қабул қилинди сиз дунёнинг ишончли тақвимларидан ханафий масхабига қўйиб фойдаланинг деган экансизлар. Мен интернетдан бир нечта тақвимлар тортиб олдим. Бунда аср намози ҳозирги кунда 15:30 корсатяпти. Ростан ҳам бу вақтда қуёш нурига қарасам соям ўзимдан 2баробар катталашиб кетган. Масжидларда 16:30да асрга азон айтади. Саволим шуки мен баъзан сафардалигимда ёки сафарга чиқмоқчи бўлсам масжидга бориб азон айтмай ёки уйда ўзим азон чақириб 15:30дан бошлаб аср намозини ўқиб оламан. Чунки кейин вазият бўлмай қолиши мумкин деб. Шу ишим тўғрими? Сизлар қайси тақвимдан фойдаланишни маслаҳат берасизлар иложи бўлса номини ёзиб берсангизлар. Жавобларингиз учун олдиндан катта раҳмат Оллоҳ рози бўлсин

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Сиз айтган нарса ўша куннинг аср намозидан бошқа намозларга тегишли. Ҳадисда қуёш ботмасидан аввал бир ракъат асрни ўқиса қолганини ботганидан кейин ўқиса ҳам ўша асрни адо қилган бўлади – дейилган. 

3). Тўғри. 

4). Интенетдан олинган тақвимни методини ҳанафий, расадхонасини Карачига қўйиб олинг. Асрни икки мисл деганини олинг. Сиз айтган 15:30 бир мисл бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat