Дам солиш ҳақида савол берган эдим: “Дам солишни касб қилиб олиш жоиз эмас”- деган жавобни олдим . Бизга яқин маҳалла ва қишлоқлардаги имом домлаларни дярли барчалари дам солишдан манфаатдор. Баъзи тадбирларда бирга бўлиб қолганимизда дам солиш учун махсус даво оятлари белгиланган Қуръони карим китоблари борлигини ҳам айтишган эди. Дам солишни отасидан мерос қилиб олганлари ҳам бор.
1)Устоз мен уларга юқоридаги саволимга жавобингизни етказиб қўйсам майлими? Агар шундай қилсам бир оз ихтилоф чиқиши аниқ. Улар қайси далилга кўра шундай экан? Ёки агар биз дам солиб қўйишдан бош тортсак одамлар бошқа шариатни бузадиган сеҳргар ва бидътчиларга мурожаат қилади- деган баҳонани қилишлари аниқ. Шунга илтимос, далилар билан кенроқ ёритиб берсангиз.
2)Ёки индамай қўйганим маъқулми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳамма уламолар дам солишни қасб қилиб олиш жоиз эмас, дейишган. Яна нима керак? !