Ассалому алайкум! Биздаги бир масжидда меҳроб эгаллаб турган жой очиқ қолади у ерда сажда қилиш ноқулай(ёш болаларга қулай). Яъни 1-қатор(имом турадиган) ва 2-қаторнинг 25-30%ини эгаллайди. Маълумки намозда саф текис ва тўлиқ бўлиши керак, бу ҳолатда эса таҳминан 2 та жой очиқ қолади. Бу ҳолатда қандай йўл тутишни тавсия қиласизлар? Ёки меҳробни 90°га буриб 1қаторни эгаллайдиган қилиб қўйиш мумкинми, шу ҳолатда? Ёки имом 2-қаторда турса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Сафлар узилмаслиги ва масжидга кўпроқ жамоат сиғиши учун қайси бири афзал бўлса, ўшани бажариш керак. Валлоҳу аълам!