Ассалому алайкум! Бир иш бошлаган эдим. Ишимни бошлашимдан олдин, шу ишимдан олган биринчи фойдамни бирор-бир мухтож инсонга бераман, деб ният қилдим. Аллоҳга шукур ишимни бошладим. Биринчи фойдани хам олдим. Лекин хозирги карантин вақтида ўзим шу пулга мухтож бўлиб қолдим. Турмуш ўртоғимнинг хам ишлари яхши эмас, молиявий томондан қийналябдилар. Бераман деган пулимни ўзимиз учун ишлатишим тўғрими ёки атаб қўйилган пул вақтида берилиши шартми?
– Ва алайкум ассалом! Беринг. Унинг ўрнига Аллоҳ ўн баробар қилиб қайтаради. Валлоҳу аълам!