Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тиш қонаши

03:38 / 11.05.2022 | Ali | 1340

Ассалому алайкум! Тиш ювганимда тишим қонайди, базида олма ёки қатиғроқ нон есам ҳам қонайди. Таҳорат олиб нонушта қилсам нонга этибор қилсам нонда қон кўрмайман. Шунда таҳоратли бўламанми? Ҳар гал ноништа қилсам васвасага берилиб таҳорат оляпман. «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: – Ва алайкум ассалом! Таҳоратни оқувчи қон синдиради. Тишингиздан оқувчи қон чиқмаса таҳорат синмайди. Валлоҳу аълам! Устозлар менинг ҳолатида тишимнинг коваги айнан шу тишимни қаттиқроқ шимганимда қонайди лекин одатий ҳолатда ундан қон оқмайди. Шунинг учун таҳоратдан сўнг бу тишимни қонатмасликка ҳаракат қиламан. Лекин оғзига стоматит чиққан инсон ҳар бир намозга алоҳида таҳорат олиши керак эканлиги ҳақидаги жавобни ўқигач менинг ҳам тишимдан нимадир чиқмасмикан балки доимий тупук билан ютиб юбараётгандирман деган ҳаёлга бориб қолдим. Бу вазиятда қандай йўл тутишим керак. Тишимдан оқувчи қон чиқмайди лекин стоматитдагидек оз миқдорда йиринг чиқиб туриши мумкин. Мен қандай йўл тутишим керак.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шифокорга учраб, керакли муолажаларни олишингиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat