Ассалому алайкум! Ғусл вожиб бўлган одам ғусл қилгандан анча сўнг танасига тикан кириб қолганини кўрса қайтадан ғусл қиладими?(тикан кирган жой сув ўтказмаслиги мумкинми ёки бу ҳолатда ғусл адо бўладими ?)
– Ва алайкум ассалом! Тикан терининг устида қоплама бўлиб қолмайди, балки уни тешиб, орасига жойлашиб олади. Шу туфайли у ғуслни ман қилмайди. Валлоҳу аълам!