Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат

09:38 / 11.05.2022 | سغديانة | 1148

Ассалому алайкум! Бераётган саволим учун минг бор узр сўрайман. Аммо ҳукмини билишим керак, маъзур тутасизлар, азиз устозлар. Менда доим қабзият муаммо бўлади. Кўп ел келгани учун ҳар намозга таҳорат оламан. Лекин шу битта намоз учун олган таҳоратимни ҳам зўрға сақлайман. Қорнимда оғир нарса тураверади, лекин соҳиби узр ҳам эмас эканман. Баъзида намозим бузилиб қолиб яна таҳорат олиб келиб қайтадан ўқийман, баъзида эса ўша қайта олиб келганимдан кейин ҳам ел келмоқчи бўлади, мен қаттиқ қайтариб юбораман, лекин бундай қилсам ел чиққан бўладими ёки чиқмаган бўладими аниғини ҳам билмайман. Соҳиби узр ҳукмларини биламан, лекин менда доим ел келиб турмайди-ю лекин таҳоратни сақлаш қийин бўладиган даражада келади. Намоз ўқиётганимда ҳам қайтариб юборсам шубҳа билан ўқийман, таҳоратим бузилдими йўқми деб. Баъзида жуда қийналиб кетаман, таҳоратни ушлаш масаласида. Ел келса қайтарсам ҳам озроқ чиққандай туюлади, лекин аниқ эмас, чиқмаган бўлиши ҳам мумкин. Лекин яна 3-4-марта ҳам таҳорат олсам қийналиб қоламанда. Бундай ҳолатда мендаги ҳолатга қандай қаралади, саволим учун узр сўрайман, лекин шубҳа деган нарса қийнагани учун бермасам бўлмади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Даволанишингиз лозим. Бошқа ечим йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat