Ассалому алайкум!1). Рўза тутган инсонни ошқозони оғриб қолиб, чидай олмасдан оғзини очиб юборса, рўзадан кейин 60 кун тутиб бериши керакми ёки 1 кун қазосини тутса кифоями?
2). Умуман ўзи шунақа ҳолатларда очиб юборса жоизми?
Ва алайкум ассалом! 1). Ҳақиқатда шундай бўлса, бир кун тутиб беради. Каффорат вожиб эмас. 2). Охирги ҳолатида жоиз. Валлоҳу аълам!