Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бомдод намози

12:07 / 08.06.2017 | Maftuna | 10653

Ассалому алайкум! Мeни ёшим 18 да, мeн 1 йилдан буён фақат бомдод намозини адо этаман. Чунки 5 маҳал намозни бўйнимга олсам уни қазо қилмай ўқишимга иймоним комил эмас. Эшитишимча фақат бомдод намозини ўқиш гуноҳ экан. Шу ростми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз бўйнингизга оласизми йўқми, Аллоҳ таоло 5 вақт намозни зиммангизга фарз қилган. Тезда қолганларини ҳам бошланг. Намоз ўқимай юриб, оқибатингиз қуйидаги оятдаги ҳолга тушиб қолмасин.

فِي جَنَّاتٍ يَتَسَاءلُونَ۝عَنِ الْمُجْرِمِينَ۝ مَا سَلَكَكُمْ فِي سَقَرَ۝

40. жаннатларда бир-бирларидан сўрайдирлар… 41. жиноятчилардан: 42. «Сизларни оловга нима киритди?» (деб). Гуноҳкорлар арз-дод қилишга муштоқ бўлиб турганлари учун батафсил жавоб бера бошлайдилар:

قَالُوا لَمْ نَكُ مِنَ الْمُصَلِّينَ۝

43. Улар: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик. Бу ояти каримада дўзахийларнинг ўзлари дўзахга тушишларига сабаб бўлган асосий нарсани зикр қилмоқдалар. Аслида, бош сабаб иймонсизлик, лекин Улар: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик», – дейишмоқда. Демак, намоз билан иймон ажралмас нарсалар экан. Бу оятда мусулмон кишининг ҳаётида намознинг аҳамияти нақадар улкан экани яна бир бор таъкидланмоқда.

وَلَمْ نَكُ نُطْعِمُ الْمِسْكِينَ۝

44. Ва мискинларга таом бермаган эдик. Бу сифат ҳам иймонсизликнинг аломатларидандир. Мискинларга таом бериш иймондан бўлиб, ўз соҳибини Аллоҳнинг азобидан сақлайди. Табиийки, таомга кийим-кечак ва уй-жой ҳам қўшилади. Мискинларга таом бермаслик инсонларни барча разилликларга ҳам борадиган қилиб қўяди. Шу билан бирга, мискинларни жамиятга, қорни тўқларга қарши ҳам қилиб қўяди. Шунинг учун ҳам мискинларнинг фаровон турмуш кечиришларига ҳисса қўшмаган одам дўзахийликка сазовор, гуноҳкор ҳисобланади.

وَكُنَّا نَخُوضُ مَعَ الْخَائِضِينَ۝

45. Ва ботилга шўнғувчилар билан бирга шўнғир эдик. Яъни ақийда, дин, эътиқод ва бошқа шунга ўхшаш нарсаларда ботил сўзларни кўп гапирар эдик, ёлғонни кўз юммай, сўзлар эдик.

وَكُنَّا نُكَذِّبُ بِيَوْمِ الدِّينِ۝ حَتَّى أَتَانَا الْيَقِينُ۝

46. Ва қиёмат кунини ёлғонга чиқарар эдик… 47. токи бизга ўлим келгунича», – дерлар. “Мааъуун” сурасида

فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝ الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝

4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки… 5. Улар намозларини унутувчилардир. Яъни намознинг маъноларини, ҳикматларини, инсоннинг виждонини поклашини, қалбда марҳамат-шафқатни қўзғашини унутганларнинг ҳолига вой! Жойи жаҳаннам! Аллоҳ таоло «Анкабут» сурасининг 45-оятида: «…албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур», – деган. Ким намоз ўқиса-ю, ёмон ишлардан қайтмаса, у намозини унутганлар жамоатидан бўлади. Ушбу оятларнинг маъноси ҳақида муфассирларимиз бир қанча таъвиллар айтганлар. Абул Олия: «Булар намозни ўз вақтида ўқимайдиганлар, рукуъ ва саждаларини яхшилаб, батамом қилмайдиганлар», – деган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Бу шундай намозхонки, у ўзи ўқиган намозидан савоб умид қилмайди ва уни ўқимаса, иқобидан қўрқмайди», – деганлар. Ибн Жарир Тобарий келтирган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят ҳақида сўралганда, «Улар намозни ўз вақтидан орқага сурадиганлар», – деганлар. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat