Ассалому алайкум! 3-4 ойча олдин бир биродарим пулга муҳтож бўлиб мендан қарз сўраганди. Мен эса унга қарз ниятида эмас шунчаки бергандим. 2 кунча олдин менга "Сендан қарз олгандим шуни қайтармоқчиман илтимос олмайман дема" деди. Шу ҳолатда биз нима қилсак иккимиз учун яхши бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ўша пулни олинг, агар у муҳтож бўлса яна ўзига қайтаринг. Муҳтож бўлмаса ўзингизда олиб қолаверинг. Валлоҳу аълам!