Ассалому алайкум! Мен тиббиёт талабасиман бир дўстим пластик жарроҳ(маммолог) бўлмоқчи. Шу соҳани танласа маммапластика, вагинапластика(қинни торайтириш), қориндаги ортиқча ёғларни олиш ва шунга ўхшаш юздаги бурун, қовоқларни ўзгартиш ишлари бўлади. Бунда шариатни ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Бу каби амалиётларни фақатгина жиддий зарурат тақозо қилганида амалга ошириш мумкин. Амалга оширганда ҳам бу иш аёл шифокорнинг қўлида бўлиши шарт. Ўша дўстингиз ким эканини ёзмабсиз. Агар ўғил бола бўлса бошқа касбни танласин. Валлоҳу аълам!