Ассалому алайкум! 1. Талабаман, уйимдан(телефонимдаги программада шундай) 86 км лик масофада яшаяпман.мусофирликни масофасини ҳар хил кўрдим.86 км дегани ҳам бор экан адашмасам шунга иккиланяпманда намозларимни қаср қилиб ўқимаяпман.агар мусофирлик масофада бўлсам намозларимни қаср қилиб ўқимаётганим учун гуноҳкор бўлмайманми 2.Агар таҳоратда бир азони 3 мартадан ортиқ ювишга эҳтиёж бўлса ювса бўладими(масалан бурунними,ёки қўлни совунлаб ювишга ўхшаган) 3. Фитр садақани бермоқчиман.ҳафталаб қатнаб ўқийман. лекин ҳозир айнан ёнимда пулим етмай қолди жиянимдан қарз олиб берсам ҳам бўладими беришни аввалдан ният қилиб келгандим.бир заруриятимга ишлатиб юборгандим пулимни
– Ва алайкум ассалом! 1). Уйингиздан сиз қасд қилиб чиққан ҳозирги яшаб турган жойингизгача йўлнинг масофаси 89 км дан оз бўлса мусофир ҳисобланмайсиз. 86 км ҳам айтилган. Сиз 89 олаверинг.
2). Уч маротаба ювишни суннат деб билган ҳолда, шак туфайли қалбни хотиржам қилиш мақсадида ювишни зиёда қилса зарари йўқ.
3). Фитр садақасини қарз олиб адо қилса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!