Ассалому алайкум! 4-синфлигимда битурув кечасида ҳамма қизлар оқ кўйлак(фата) кийишган, лекин менинг дадам рози бўлмаган.Мен буни тшунмаганман ва тиҳирлик қилиб онамга оқ кўйлак олиб беринг деб оёқ тираб олганман. Чунки ҳамма қизлардан ажралиб қолишни истамаганман. Онам ҳам менинг хафа бўлганимни кўриб ноилож енги узун, бамани оқ кўйлак олиб келганлар. Дадам ишдан келгач оқ кўйлакни кўриб, ҳаттоки холамнинг олдида росса асабийлашиб бақирганлар. Ўшанда мен оқ кўйлакни кийиб кўраётган эдим. Отамни бу аҳволда 1-марта кўришим эди. Табиийки оёқ қўлим титраб музлаб қолганман қўрққанимдан.Битирув кечасида устозим ҳам кий деган, мени ҳам жудаям кийгим келган. Чунки ҳамма қизлар оқ кўйлак кийган ва дадам битирув кечасига келмаган ва оқ кўйлакни кийганман. Лекин афсус чекканман. отамнинг бақирганлари ҳеч ўз ўнгимдан кетмаган. Отамнининг айтишича қиз бола оқ кўйлак кийса (тўйида ҳам) дўзах оловида куяр экан. Одатда ўзбек қизлари тўйларида оқ кўйлак кийиб тўйхонада тўйи тугагинича ўтиришади. Отамнинг айтишига қараганда бу хато экан. Бундай қилиб бўлмас экан. Лекин мен ҳижобли қизларни тўйларида оқ кўйлак кийишганини кўрганман.1-саволим онам ва мен гуноҳ иш қилмадикми? 2-саволим Отамнинг гаплари ҳақиқатми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Келинлар ўша кўринишдаги оқ кўйлакни кийишлиги насоро ёки яхудийликдан кириб келган иш. Яъни ўшаларни келинчаклари никоҳ вақтида ўшандай кўринишда кўйлак кийганларига мусулмонлар ундан сақланадилар. Ҳадисларда мажусий, насоро ва яхудларни қилганини хилофини қилишга буюрилганмиз. Бу ишни тушунмай қилганларингиз учун гуноҳкор бўлмасанглар ҳам, эр ва отага итоат қилмаганларингиз учун гуноҳкор бўласизлар. Тавба қилиб, отангиздан узр сўраб қўйинглар.
2). Отангизнинг бу гаплари биз айтган маънода бўлса, тўғри. Лекин бошқа қавмларга ўхшамасдан оқ кўйлак кийса, зарари йўқ. Валлоҳу аълам!