Ассалому алайкум! Эрталаб эҳтилом бўлиб уйғондим. Саҳарлик вақти тугагунча ғусл қилиб улгуролмасам керак деб, ғусл қилмоқчиман деб ният қилиб оғиз ва бурнимни яхшилаб ювдим. Кейин саҳарлик қилиб бўлиб фақат чўмилдим(оғиз ва бурнимни ювмасдан). Чўмилиб чиққанимдан кейин таҳоратни синдирадиган иш қилмадим. Шу билан намозимни ўқидим кейин. Тўғри иш қилдимми ёки намоз ўқишим учун яна таҳорат ҳам олишим керакмиди? Оғиз чайганимдан кейин таҳорат синдирадиган ишлар қилгандим лекин шунга иккиланиб қолдим.
– Ва алайкум ассалом! Ғусл қилаётганда таҳоратнинг суннати тарк бўлибди. Аммо фарз ўринларга сув етиб боргани учун таҳоратли бўлгансиз. Намозингиз дуруст. Валлоҳу аълам!