Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировни хаққини еган бўлмайманми

10:59 / 14.05.2022 | Malika | 715

Ассалому алайкум! Ман қандолатчилик билан шуғулланаман, уйда заказга торт пишираман, иш тартибим: масалликларни ўзим сотиб оламан, пишириб тайёрлаб клиентга нечпул бўлганини айтаман. Торт нархини ичига (ишлатган масаллиқларимни нархини киритаман) хизмат хақи олмайман. Кўп холатларда торт учун сотиб олган масаллиқларим озгинадан ортиб қолади (қаймоқ, шоколад, мевалар вахо казо), шу холатда ортган масалликларни ўзим уйда ишлатиб юбораман. Бу қилган ишим бровни хаққини еган бўлмайдими? Чунки клиентдан масаллиқларни пулини оламанку. Бровни хақини еган бўлмаслик учун, сотиб олган массалиғим ортиб қолса, уларни клиентга бериб юборсам шунда тўғри бўладими ёки масаллиқ нархидан айириб ташлаганим мақулми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўз пулингизга барча масаллиқларни харид қилиб, улар билан торт тайёрлаб, сўнгра ўша тортга нарх белгилаётганда мижозга масаллиқларнинг нархини айтишингиз шарт эмас. Агар айтиб сотадиган бўлсангиз ортиб қолган масаллиқларнинг қийматини чиқариб ташлашингиз лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat