Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фойда кўпроқ бўлсин деб

11:47 / 18.08.2014 | fayzmuhammad | 2758
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Биз баъзи фирмаларнинг маҳсулотини сотамиз. Белгиланган ҳудудда шу маҳсулот турини фақат бизга сотиш учун беришга келишиб олинган. Энди шу маҳсулотлар ҳар йили айни талаб кучайган пайтда танқислашади ва нархи оширилади. Биз буни аввалдан биламиз. Маҳсулотни арзонроқ сотиб олиб, нарҳ ошганда сотиш учун имкон пайдо булади. Лекин нарҳ ошиш куни эълон қилингунгача эски арзон нархда сотишни тўхтатмаймиз, фақат керакли маҳсулотдан ортиқроғини ғамлаб қуйишга ҳаракат қилинади. Маҳсулот ошгач, қолган маҳсулот ошириб сотилади. Бу ишимиз тўғримикин ? Маҳсулотлар ноозиқ овқат. Ва нархни ошиши биз маҳсулотни ғамлашимизга алоқаси йўқ. Биз ғамламасакда барибир маҳсулот ишлаб чиқарувчи томонидан оширилади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу иш бозордаги нархни сунъий равишда оширишга сабаб бўлмаса, жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat