Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот

21:10 / 23.05.2022 | Alisher | 914

Ассалому алайкум! Мен шахар ичида такси қиламан қариндош уруғлардан қарз олиб (2000 доллар) машина олувдим хозир топаётган пуларим кунлик рўзғордан ортира олмаяпман, закот олиш жоизми менга? Ёки машинам борлиги учун закот олиш жоизмасми? Кира қилишдан бошқа деярли пул келадиган жойим йўқ 4 та фарзадни отасиман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Закот нисобига (85 гр тилла ёки (ҳозирда) 34 млн сўм пул, ёки қиймати шунга етадиган тижорат учун олинган мол, ёки хожатингиздан ошиқча, қиймати закот нисобига етадиган мол-мулк) эга бўлмасангиз закот олишингиз жоиз. Эҳтиёжингиз учун олинган машина закот молидан деб ҳисобланмайди ва закот олишни ман қилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat