Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилса бўлади

00:00 / 19.09.2009 | eski savollar | 2395

Хурматли шайх жаноблари! Сизга бир масалада мурожат этмочиман. Менинг акам бор. Унинг савдо дўкони бор. Бу савдо дўконида иш бошқариш учун ўғлини тайинлаган. Ўғли яъни мени жияним менга закот маласида мурожат қилмоқда. Масала шундаки жияним дадасига айланмадаги барча маблағларини хисоблаб, закот бериш нисобига етганлиги учун закот ажратиб, ушбу маблағни закот олувчиларга тарқатиб беришни таклиф этган. Лекин дадаси яъни менинг акам бунга жавобан шундай деган: - Мен хар ойда Давлатга солиқ тўлайман, ва шу билан бир қаторда баъзи бир мансабдорларга дўконим устидан "ставка" тулайман. Шунинг ўзи закотга ўтади дебди. Энди жияним айтаябдики дадамга билдирмасдан закотни дадамни номидан берсам бўладими? Мен эса жиянимга нима деб маслахат беришни билмаябман. Агар акамга ўзим тушунтирай десам мени қаттиқ ранжитиши мумкун. Чунки акамни табиатни биламан. Мени кабул килмайди. Акам ўзи Хажга бориб келган намоз ибодатини адо этади. Саволлар қуйидагича: 1. Жиянимга нима деб маслахат берасиз?

2. Намоз ибодати билан закот ибодатини бир бирига боғликлик жойи борми?(бирини қилса бирини қилмаса) Жавобингизни албатта имкон кадар Аллох хохласа акамга етказишга харакат қиламан. Савол ножуя бўлган бўлса узр. 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ассалому алайкум! Жиянингиз йўлини топиб закотни берса, яхши бўлади.

-Намоз ва закот алоҳида ибодатлар. Яъни, закотни бермаган одам намозни ўқимай қўявериши керак деган гап йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat