Муҳтарам Устоз!Бир кишининг мендан олган пулидан 700$ қарзи қолганди. Бундан купроқ сумма мени буйнимдаги закотим эди. Қарздор кишига қарзини закот сифатида қабул қилишни таклиф қилганимда 200$ ини қабул қилди, қолганини рад қилди, олмади. Аниқ биламанки агар унда нисобга етган бойлик булганида аввал қарзини берарди. Бундай ҳолатда у закотга ҳақдор булиб туриб қабул қилмаганликда гуноҳкор булмадими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қарзни закотга ҳисоблаш мумкин эмас. Сиз закотни қарздорнинг қўлига берасиз, у сизга қарзимни бердим деб қайтарса бўлади. Закотни олмаса, ўзининг иши. Лекин олгани яхши.