Ассалому алайкум! Бир марта отам жаҳл устида “ўзи сенинг бахрингдан ўтиворганман” деган эди, лекин “оқ қилдим” демаган. Ўша пайтда озроқ маст ҳам эди. Ҳозирда шу гапини айтсам “бўлмаган гап” дейди. Дадамни биламан унақа нияти йўқ, мени яхши кўради. Шу гапи билан оқ ҳисобланаманми?
Ва алайкум ассалом! Йўқ. Валлоҳу аълам!