Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланиш

14:26 / 14.10.2021 | Farxod | 1936

Ассалому алайкум! Ёшим 28 да уйланиш масаласида қийин вазиятдаман. Шароит уй жой иш мошина ҳамаси жойида Аллоҳга шукр лекин уйланиш масаласида икта йўлдан бирини танломиёман яни қиз танлашга. Шу пайтгачан пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам этганларидек қизлани динига қарадим. иймонли илмга қизиқадиган ё диганда араб ҳарф танидиган Қуръон ўқидиган даражада қиз қидирдим. рўмол ўрамаган муомиласи одоби яхши қизла чиқди дини диб улани рад этим балким улага дин яхши шунтирилмагами билмадим балким келажеда солиҳа аёлардан бўлишар. Ҳозирда ромолли қизларам кўпайиб кети лекин намозга бепарволариям боракан. Ўзим Аллоҳга шукр ибодатларими қўлдан келганича адо этаман ўқишга қизиқаман келажеда болларим илмли бўлиши учун диёнатли қизга уйланими сабр қилиб ёки одоби муомиласи яхши қизга уйланиб унга динни етқизиб кўрсамикин таваккал қилиб оса олди омаса Аллоҳни синовикан диб? Учратган қизларимдан илмга қизиқадиганини топмадим. Аллоҳга шукр сабр қилишга кучим етишига ишонаман лекин уйдила тезро уйланвур диб қўйишмиёпди. Буёда ниятларим бирёда воқт қадри. Аллоҳга осонлигини Аллоҳ солиҳа қиз насиб қилишига дуоларимни ижобат қилишига шубҳасиз ишонаман (қаримдошларимам копчилиги мани ҳақимга дуода сизларданам илтимос дуолариздан умидворман) лекин дуо қилиб сабр қиб туриш керелигини биламану вақт ўтиши азоб бервоти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дини ва хулқига рози бўладиган даражасидаги бўлса уйланинг. Аёл киши оилани эплаб, фаровон қилиши учун керакли сифатларига ҳам эътибор беринг, илм борку амал бўлмаса қийин, шунга фидоий инсон, ҳаёли, Аллоҳдан риё учун эмас ҳақиқатда қўрқадиган, озода бўлиши лозим. Бу каби масалада яқинларингиздан кўпни кўрган, исломий ҳаёт кечирган, илмли инсонлардан маслаҳат олиб иш тутсангиз янада танлов осон ва хайрли бўлади. Аллоҳдан доим дунё охиратимга хайрли жуфт бер деб сўранг ва қарор қилиш даврида истихора намозини ўқинг. Аллоҳ хайрли қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat