Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳрдан кечиш

21:17 / 26.05.2022 | Shohista | 952

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ ҳозир ширингина оила бекасиман. Аввалги турмушимда маҳр берилмаган. Эшитишимча у ҳам қарз экан. Қарзни қарздорга эслатмагани учун гуноҳга шерик бўлади дейишади. Шунда мен ҳам маҳрни у одамга эслатишим керакми? Индамасдан воз кеча қолгандим асли.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маҳр эрнинг зиммасидаги қарздир. У талоқдан кейин ҳам соқит бўлмайди. Охиратда барча қарзлар қатори ундан ҳам сўралади. Сиз “Индамасдан воз кеча қолгандим асли” деб ёзибсиз, ундай бўлса энди талаб қила олмайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat