Ассалому алайкум! Мен намозга таҳорат олиб кўпинча масжидда жамоат билан намоз ўқийман. Намозга кирганимда кўпинча ел чиққандай бўлади яъни қандайдир ҳаво (поқ этиб) отилиб чиқади баъзида кичикроқ баъзида каттроқ мен бошида ел чиқмоқда деб намозимни бузиб яна таҳорат олиб келиб ўзим намоз ўқишни бошласам ҳам шу ҳолат яна қандайдир ҳаво чиқиб кетаяпти тушунмай қолдим агар ел чиқмоқчи бўлса қорним билдирадида кейин ел келса ушлаб туришим ҳам мумкин аммо бу ҳавони қорним ҳаммаси жойида бўлганда ҳам чиқиб кетаверади ҳеч ушлаб қолиб бўлмаяпти агар ҳар шундай чиққанда намозни бузиб таҳорат олаверсам ўзимга зулм қилиб қўяман унда ташқари агар бу васваса бўлса васваса кучайиб кейин намоз ўқиб ва таҳорат олиш қийинлашиб кетади. Яна энг қизиқи бу ҳолат фақат намоз ўқиётганда бўлмоқда бошқа вақтда ҳеч бўлмайди бир намозда 2 ёки 3 марта ҳам бўлмоқда. Бундай ҳолатда мен нима қилай? Шайтон шундай ҳаво чиқариб менга намозда васваса қилиш мумкин ёки бу ҳаво ҳақиқий елми? Бу чиқадиган ҳавони ҳид йўқ аммо сезги аъзоларимга билнадида ҳаво чиққанди ҳеч тушунмаяпман нима бўлаётганини?
– Ва алайкум ассалом! Агар сиз тўладан келган одам бўлсангиз бу муаммо семиз одамларда кўп бўлади. Уларнинг орқалари семиз бўлгани учун юрганда ёки бошқа ҳаракатлар қилганида икки думба орасидан ҳам баъзан ҳаво пайдо бўлиб чиқиши кузатилади. У ҳаво аврат тешикдан чиқмайди, икки думбанинг орасидан чиқади. Шундай бўлаётган бўлса, у билан таҳорат кетмайди. Валлоҳу аълам!