Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, оилада барчамиз намоз ўқиймиз. Аввал анча илмсиз бўлганмиз. Энди исломни чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қиляпмиз. Бир неча йиллар аввал билмаган ҳолатда типратиконни сўйиб, гўштидан таом пишириб еганмиз, даво бўлади дейишгани учун. Сўйишда бисмиллаҳ деганимиз аниқ. Типратикон ҳаромлигини билмай қилганмиз. Энди ҳаром эканлигини билиб, никоҳимиз ташвишини қиляпман. Шу қилган ишимиз куфрми? Никоҳимизни янгилашимиз керакми?
– Ва алайкум ассалом! Типратиканни ейиш ҳаром. Ҳаром ҳайвонни сўйишда бисмиллаҳ айтиш билан гўшти ҳалол бўлиб қолмайди. Қилган ишингиз учун тавба ва истиғфор айтинглар. Валлоҳу аълам!