Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ ҳақида

00:00 / 20.02.2007 | eski savollar | 13413

Ассалому алайкум! Мен ҳорижда (кореяда) тахсил оламан. Бу ерда кўпчлиик ўзбеклар бошқа миллат вакилларига турмушга чиқиб, уйланаяпти. Мен сиздан сўрамоқчи бўлганим икки миллат икки дин вакилларини турмуш қуруши тўғрими? Мени бу ерда бир дугонам бор у ўзи хўжалардан аммо минг афсуски диндан беҳабар ўсган. Ҳатто зинони гуноҳи кабир деб эмас севги деб биладиган "замонавийлар"дан.Яқинда мен уни зино қилишини билиб қолдим ва унга буни катта гуноҳлигини тушунтирдим. У эса мен қандай қилсам зинокор бўлмайман, никоҳ ўқитсак зинокор бўлмаймизми унинг учун нималар қилишим керак, масжидга бориб шарий никоҳдан ўтсак кифоями деб қолди. Муаммо шундаки уларнинг бири ўз динини яхши билмайдиган "мусурмон" иккинчиси эса умуман динсиз, улар қандай қилиб никоҳга кириша оладилар? Дугонам исломни ўрганишни истайди, аммо ўша корейс йигитидан ҳам кечиш нияти йўқ, келажакда у билан қонуний турмуш қурмоқчи. Унгача шарий никогдан ўтиб қўймоқчи. Шундай қилиш мумкинми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Муслималар эса умуман бошқа диндаги эркаклар билан турмуш қуришлари мутлақо мумкин эмас. Агар у эркаклар масийҳий ва яҳудий динида бўлсалар ҳам мумкин эмас. Бу улкан гуноҳ бўлади. Агар ўша эркак мусулмон бўлсагина у билан турмуш қуриш мумкин, холос.

МУСЛИМА АЁЛГА ҒАЙРИДИН БИЛАН ТУРМУШ ҚУРИШ УМУМАН МУМКИН ЭМАС

Муслима аёл фақат мусулмон эркак билангина турмуш қуриши мумкин. Ғайри дин эркакка эрга тегиш муслима аёлга қаттиқ манъ қилинган. Бу борада эркак аҳли китоб бўлса ҳам бўлмайди. Мусулмон эркак масиҳия ёки яҳудия аёлга уйланса бўлади. Аммо, муслима аёл масиҳий ёки яҳудий эркакка турмушга чиқиши мумкин эмас. Нима учун? деган савол пайдо бўлиши турган гап. Жавоб қуйидагича: Ислом ўзидан одинги динларни тан олади. Жумладан, масиҳий ва яҳудий динларини ҳам тан олади. Масиҳий ва яҳудий динлари эса, Ислом динини тан олмайдилар. Шу асосда масиҳия ёки яҳудия аёлга уйланган мусулмон эркак ўз хотининнг динини тан олади ва ҳурмат қилади. Шунингдек, унинг илоҳий китоби–Инжил ёки Таврот–ни ҳам тан олади ва ҳурмат қилади. Пайғамбари Ийсо алайҳиссалом ёки Мусо алайҳиссаломни ҳам тан олади ва ҳурмат қилади.
Масиҳий ёки яҳудий эркак эса, Ислом динини тан ҳам олмайди, ҳурмат ҳам қилмайди. Қуръони Каримни тан ҳам олмайди, ҳурмат ҳам қилмайди, балки ҳақорат қилади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам тан олмайди, ҳурмат қилмайди. Балки, алдамчи, фирибгар ва хотинбоз, деб ҳақорат қилади. Бундай ҳолда муслима аёл у билан қандоқ қилиб турмуш қила олади?
Қолаверса, Ислом масиҳийя ва яҳудия аёлга мусулмон эркак билан яшаш давомида унинг барча ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, дини, эрки, моли ва бошқа нарсаларнинг дахлсизлигини таминловчи очиқ-ойдин қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйган.
Масиҳий ва яҳудий динларида эса, бу нарсалар ҳақида умуман бир оғиз ҳам сўз йўқ. Бундай ҳолда муслима аёлни қандоқ қилиб масиҳий ёки яҳудий эркак қўлига топшириб бўлади?Ушбу масалага қўшимча равишда айтилиши керак бўлган гаплар ҳам бор:
«Агар насрония эридан бир соат олдин Исломга келса ҳам унга ҳаром бўлиб қолади». Бухорий ривоят қилган. 
Шарҳ: Муслима аёл кофир эр билан яшаши мумкин эмас. Аммо, аввал айтилганидек, идда ичида эр ҳам ҳам мусулмон бўлса аввалгидек, яшаб кетаверадилар.
Мушрика аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг. Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гар у сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир. Ва мушриклар иймонга келмагунларича, уларга никоҳлаб берманг. Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гар сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир. Анавилар дўзах ўтига чақирарлар. Аллоҳ эса, Ўз изни ила жаннатга ва мағфиратга чақирар ҳамда одамларга Ўз оятларини баён қиладир. Шоядки эсга олсалар.
Никоҳ инсоний алоқалар ичида энг муқаддас ва аҳамиятлисидир. Бу алоқа одам боласининг кўплаб хоҳиш истакларига жавоб беради. Никоҳдаги икки шахс бир-бирига энг яқин шахслар ҳисобланади. Бу ҳолга эришиш аввало қалбларнинг бирлашмоғини, қалбларнинг бирлашмоғи эса, ақида бирлигини тақозо этади. Чунки ҳар бир инсоннинг ҳаётий йўлини белгилайдиган ўлчов диний нуқтаи назари бўлади. Шу боисдан Исломда ақидаси бузуқ аёлларга уйланиш, мушрик эркакларга турмушга чиқиш ман қилинади.
«Мушрика аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг».
Мусулмон эркак Ислом ақидасидан ўзга ақидадаги мушрика аёлга уйланиши мумкин эмас. Лекин у аёл ўз динини тарк этиб, Ислом динига кириб, мўмина бўлса, шундан кейин уйланса бўлади. Бу ҳукмдан яҳудий ва масиҳий динидаги аёллар мустасно. Улар ўз динларида турсалар ҳам, мусулмон эркак уларга уйланса бўлади. Бошқа оятлар муносабати ила бу масалани яна ўрганармиз, иншааллоҳ. Мушрика аёлларга уйланишни ман қилгандан кейин Аллоҳ таоло аёлларнинг қайсиси ўзининг ҳузурида яхши эканлигини баён қилмоқда:
«Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гар у сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир».
Аллоҳнинг ҳузурида аёл кишининг яхши-ёмонлигини ўлчашдаги бош мезон унинг иймонидир. Агар аёл киши чўри бўлса ҳам, мўмина бўлса, бас, бошқа ҳар қандай аёлдан яхшидир. Тўғри, мушрика аёл ўзининг озодлиги, ҳусни жамоли, шакли-шамоили, молу-дунёси, насли-насаби ва яна қандайдир жиҳатлари билан эркакларни ажаблантириши, уларга ёқиши мумкин. Лекин мушрикалиги, иймонининг йўқлиги, Аллоҳга ширк келтириши ҳамма нарсадан ёмон. Ундай мушрика аёлдан чўри бўлса ҳам, хунук бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, насли-насаби гўё паст бўлса ҳам, мўмина аёл яхшидир. Қалбдаги иймони уни юқори даражаларга олиб чиқади.
Шунингдек, мўмина аёлларнинг мушрик эркакларга турмушга чиқишлари, уларга никоҳланишлари қатъийан ман қилинади.
«Ва мушриклар иймонга келмагунларича никоҳлаб берманг».
Яъни, мўминаларни уларнинг никоҳига берманг. Муслима-мўмина аёллар мусулмон динидаги эркакдан бошқа эркакка турмушга чиқишлари мутлақо мумкин эмас. Агар у эркак Исломга кириб мўмин бўлсагина, рухсат бўлади.Ҳатто эркак яҳудий ёки масиҳий динида бўлса ҳам муслима а±лнинг унга никоҳланиши ҳаром. Фақат мусулмон эркак бўлиши шарт. Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом: «Биз аҳли китобнинг аёлларига уйланамиз, улар бизнинг аёлларимизга уйланмайдилар», деганлар.Худди аёлларга ўхшаб, эркаклар фазлининг ўлчови ҳам иймондир: «Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гар у сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир». Яъни, эркак киши қул бўлса ҳам, мўмин бўлса, бас, бошқа эркаклардан яхшидир...
Эркак бўлсин, аёл бўлсин, иймонсизлиги, мушриклиги жуда ёмон, улар билан ким алоқада бўлса, хусусан, никоҳ каби муқаддас ва нозик алоқада бўлса, касофати уради. Урганда ҳам, энг ҳассос нуқтада–ақида бобида уради ва инсон ўз турмуш ўртоғига эргашиб, диндан чиқиб кетиш хавфи бор. Шунинг учун оятда: «Анавилар дўзах ўтига чақирарлар», дейилади. Анавилар (мушриклар) ўзи билан бирга бўлганларни мушрикликка, бу дегани, дўзах ўтига чақирадилар.
«Аллоҳ эса, Ўз изни ила жаннатга ва мағфиратга чақирар ва одамларга Ўз оятларини баён қиладир. Шоядки эсга олсалар». Шунинг учун Аллоҳ таолонинг баён қилиб берган оятларига амал қилиб яшаш керак.
Гап фақат болалар ҳақида эмас. У қизни бу ишдан қайтариш керак. Агар йигит мусумонликни олдин қабул қилсагина, сўнг оила қуриш ҳақида ўйласа бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat