Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маълумотларни сотиш

18:04 / 28.05.2022 | Abdulloh | 755

Ассалому алайкум! Маълумки, iT (АйТи) соҳаси дунёда, жумладан, мамлакатимизда ҳам жадал ривожланмоқда. Ҳар бир iT компания дам олиш, соғлиқни сақлаш, харид қилиш, иш ва шулар каби инсон ҳаётининг турли соҳаларида ўз фаолиятини осонлаштирадиган хизматларни тақдим этади. Хизматлар иловалар, дастурлар, сайтлар ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин. Ўз навбатида, ҳеч кимга сир эмас ҳар бир iT компаниянинг маҳсулотларини ишлатган фойдаланувчининг ҳар қандай маълумотларини тўплайди. iT соҳасида Ислом нуқтаи назаридан Ҳалол ёки Ҳаромлиги ҳақида шубҳа уйғотадиган кўплаб ҳолатлар ва саволлар мавжуд. Сизга менинг саволим қуйидагича: Бугунги кунда мен турли соҳалар учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш хизматларини кўрсатувчи iT-компаниясининг эгасиман. Турли сабабларга кўра менинг мижозларим маълумотларини учинчи томонларга сотишим мумкинми? Маълумотлар эгасини ошкор қилиш ёки ошкор қилмаслик керакми? Маълумотлар турли хил: Ташкилотлар ҳақида маълумот (менинг мижозларим), мижозларимнинг савдоси, мижозларимнинг харидлари, мижозларимнинг ҳисоб-китоблари, мижозларимнинг ходимлари, мижозларимнинг иш ҳақи, мижозларимнинг мижозлари ва жойлашуви (локатсия) ва бошқалар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳар бир хизмат кўрсатган мижоздан малумотлари борасида рухсат олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat