Ассалому алайкум! Тўйдан аввал вадалашган маҳр миқдорини ўзгартирса бўладими, мен тўйдан аввал ўз ҳоҳшимга қарши онамдан қўрқиб уларни истакларига биноан маҳр сўраганман энди эса онам бизни оиламизга аралаша олмасликларини тушунганимдан сўнг, завжимга ҳаммасини айтсам ва маҳрни ўзгартирсам бўладими? Мен аввал маҳрни менинг ягона мулкимлигини билардим аммо онамни қаттиқ қаршиликларига биноан ўз ҳоҳиш иродамга қарши иш қилган эдим, энди ўзим истаган нарсани сўрай оламанми?
– Ва алайкум ассалом! Эр рози бўлса маҳрни бошқа нарсага алмаштириш жоиз. Валлоҳу аълам!