Ассалому алайкум! 1. Мен аёлимга тўйимиз куни никоҳ узугини маҳр деб ният қилиб берганман ва аёлимга узук тақиб бироздан сўнг бу сенга маҳр деб бу ўз ўзингники деганаман лекин аёлимнинг маҳр ҳақида тушунчаси йўқ эди эртаси куни шарий никоҳдан ўтганмиз олдиндан берилган маҳрим ҳисбга омадими. 2. Шарий никоҳ пайтида аёлим қўлидаги 1 ойгача турадиган лак сабаби билан таҳоратсиз эди бизнинг никоҳимиз шунда дуруст бўлганми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Аёлингиз шунга рози бўлган бўлса, ҳисобга ўтади.
2). Бунинг никоҳга таъсири йўқ. Қазо намозларини ўқиб олсин. Валлоҳу аълам!