Сизга Аллоҳдан икки дунё саодатини сўраган ҳолда, қуйидаги саволни бермоқчиман: Ассалому алейкум! Устоз дуо қилинг мен тўғри йўлни топишда жудаям қийналябман, миямга ҳар хил фикрлар ёғилиб келаверади. Пайғамбаримиз с. а. в. нинг мусулмонларни 73та фирқага бўлинади маъносидаги ривоятларини жуда кўп ва хўп ешитганмиз, лекин ўша енг тўғри йўлдаги биргина мўминлар жамоасида бўлиш улкан бахт. Аммо қаёққа қараманг ҳамма ўзиникини маъқуллайди, қолганларни бадбахт, адашганлар деб ортга қарамай "олға" боришмоқда. Дуо қилинг Раббимиз тўғри йўлга ўзи йўллаб, сиз ва сиз каби аҳли илмларни бунга сабабчи қилсин! АМИН