Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мусофир юртда ишлайман. Ўзимизда юрганимда бошимни тепа қисмида оғриқ сезардим. Кейин бошимдан қон олдирганимда фойда қилган эди. Албатта, суннат деб ният қилиб олдирган эдим. Ҳозир ҳам 2-3 кун ичида шу оғриқ яна пайдо бўлиб қолди. Ҳозир бу ерда метрода “қон топширинглар, илтимос” деган эълонга кўзим тушиб қолди. Қон олдираман деб ният қилиб, 20- 30 грамм олдирсамми деб турибман. Яхши биласиз, булар томирдан олади. Шундай қилсам бўладими? Агар пул олиш мумкин бўлганда сотардим, лекин мумкин эмас экан.