Сизга Аллоҳдан икки дунё саодатини сўраган ҳолда, қуйидаги саволни бермоқчиман:
Устоз менинг бир қариндошим оилавий “Рейки” деган сектага ўралашиб қолган. Ҳозиргача бу секта аъзолиги учун анча миқдорда пул ҳам тўлаган. Уларни ҳеч ким бу йўлдан қайтара олмаяпти. Мияларини шу даражада заҳарлаб бўлишган. Устоз мана шу одамларни қайси йўл билан қайтарсак бўлади? Илтимос маслаҳат берсангиз. Олдиндан катта раҳмат сизга.
Ўша сектанинг куфр эканини, мусулмон одам фақат Исломга эътибор ва амал қилиш зарурлигини англатиш керак.