Биз оилада 3 ўғилмиз. Отамнинг 2 чи оиласиданмиз. 1чи оиласидан қонуний ажрашиб онамга уйланганлар ва кейин биз туғилганмиз. Олдинги оиласидан 3 қиз ва 1 ўғли бор. Улар билан Алҳамдулиллаҳ яхши муносабатдамиз. Мен кенжа фарзандман. Отам 1чи оиласи билан яшаб юрганларида ҳозирги яшаб юрган уйимизда яшашган. Аммо ажрашишганларидан кейин онамга уйланганлар. 1чи аёли ҳам бошқа кишига турмушга чиққан. Барча ака ва опаларим уйли жойли бўлиб кетишган. Ўзимнинг катта акам 1 йил олдин кредитга уй олган. Ва ҳозир ўша уйда яшамоқда. Ўртанча акамга эса қайнотаси уй берган. Мен эса ота-онам билан отамнинг уйида бирга яшайман. Ота-онам уйни тўлалигича менга мерос қилиб қолдиришмоқчи. Отамнинг шу уйдан бошқа мол-мулки йўқ. Уйимиз 3 хонали дом. Менинг хам бошқа уйим йўқ. Шу ҳолатда отамдан уйни қонуний равишда мерос қилиб олишим шариат бўйича ҳалолми? Агар уй тақсимланиши керак бўлса, бу уйда отамнинг биринчи оиласидаги фарзандларини ҳаққи борми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Отанинг вафотидан кейин ундан туғилганларнинг ҳаммаси меросдан ҳақдор бўлади. Сизларнинг ҳолатингизда ҳаммани рози қилиб, ҳозир, тириклик чоғида уйни сизга совға қилса, бўлади.