Ассалому алайкум! Бир дўстим насронийлар қабристонида ишлайди ўзи намозхон уларга гўр қозади, қабрни тозалайди, симент қилади. Шу иш жоизми? 2. Масжид 18-20 км узоқ 1 соат 1,5 сотлик йўл узоқ деб жумъа намозига бормайди. Шу иш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Мумкин эмас, қилманг бу ишни. Бу ишни қилишингиз мутлақо жоиз эмас. Шариатга мувофиқ келадиган бошқа иш топинг.
2). Жума ўқиладиган масжид жойлашган шаҳардан шунча узоқликда бўлишса уларга жума фарз эмас. Аммо улар масжид жойлашган шаҳарнинг ичида бўлишса ва шаҳар катталиги туфайли ораларида шунча масофа бўлса жумага боришлари фарз. Валлоҳу аълам!