Ассалому алайкум! Уйдагиларим, хусусан отам ва акаларим, кўпроқ маош оладиган ишга тарғиб қилаверишади. Мен эса ўзимга мос келадиган, ибодатларимга халақит бермайдиган (айниқса Жума намозига), ишда ишлашга ҳаракат қиламан. Бир ишга синов муддати асосида кирган эдим. Ва агар ўзимни яхши кўрсатсам, ишга олишлари ва маълум бир ойлик беришлари керак бўлади. Шуни отам ва акаларимга айтсам, улар кулишди (ойлик жуда кам деб). Уйимизда асосий мақсад: қанча кўп пул топсанг шунча яхши (қанча тез бўлса ҳам шунча яхши) деган ғоя олдинга қўйилади. Мен бунинг тарафдори эмасман. Бу ҳақида гап кетганида сукут сақлаш ҳаракат қиламан (чунки қаттиқ гапириб қўйишим мумкин). Акаларим ишла танлашга ақлинг етмаяпти, шунча ўқиб шундай ишда ишлайсанми дейишяпти. Шу вазиятда нима қилишимни тавсия этасиз?
– Ва алайкум ассалом! Иш танлашда шариатни мезон қилиб олинг. Ҳаром ёки макруҳ ёки шубҳали касбдан узоқ бўлинг. Қобилиятингиз ва маҳоратингизга мос бўлган, ибодатларни тўкис адо қилишга шароити бор бўлган энг мақбул ишни танланг ва ўшани ихлос билан бажаринг. Бор кучингизни сарфланг. Аллоҳ таоло ўзи барака ато қилади. Валлоҳу аълам!