Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саримсоқ етиштириш

17:45 / 02.06.2022 | Акбар | 1248

Ассалому алайкум! Ҳалқ орасида саримсоқ экма, пиёз экма, қалампир экма деган гаплар юради. Бу шифобаҳш нематларни кундалик эҳтиёж учун истемол қиламиз. Бу сабзоватларнинг шифобаҳшлигини эшитиб Аллоҳга ҳамд айтасиз. Шу сабзавотларни Аллоҳ ва расули тақиқлаганми. Шу ҳақда шариатимизда нима дейилган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда саримсоқ пиёзни экишдан ҳам, ейишдан ҳам қайтарилмаган, балки уни еб масжидга боришдан қайтарилган.  

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَكَلَ الْبَصَلَ وَالثُّومَ وَالْكُرَّاثَ فَلَا يَقْرَبَنَّ مَسْجِدَنَا، فَإِنَّ الْمَلَائِكَةَ تَتَأَذَّى مِمَّا يَتَأَذَّى مِنْهُ بَنُو آدَمَ. وَفِي رِوَايَةٍ: مَنْ أَكَلَ ثُومًا أَوْ بَصَلًا فَلْيَعْتَزِلْنَا أَوْ فَلْيَعْتَزِلْ مَسْجِدَنَا وَلْيَقْعُدْ فِي بَيْتِهِ. وَفِي أُخْرَى: مَنْ أَكَلَ مِنْ هَذِهِ الْبَقْلَةِ فَلَا يَقْرَبَنَّ مَسَاجِدَنَا حَتَّى يَذْهَبَ رِيحُهَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

وَلِمُسْلِمٍ وَالنَّسَائِيِّ: قَالَ عُمَرُ رَضِي اللهُ عَنْهُ فِي خُطْبَةٍ: أَيُّهَا النَّاسُ تَأْكُلُونَ شَجَرَتَيْنِ لَا أَرَاهُمَا إِلَّا خَبِيثَتَيْنِ الْبَصَلَ وَالثُّومَ، رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ r إِذَا وَجَدَ رِيحَهُمَا مِنَ الرَّجُلِ فِي الْمَسْجِدِ أَمَرَ بِهِ، فَأُخْرِجَ إِلَى الْبَقِيعِ، فَمَنْ أَكَلَهُمَا فَلْيُمِتْهُمَا طَبْخًا.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким пиёз, саримсоқ пиёз ва ёввойи пиёз еса, масжидимизга асло яқин келмасин. Чунки фаришталар одам болалари озор топадиган нарсалардан озор топадилар», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Ким саримсоқ пиёз ёки пиёз еган бўлса, биздан четда бўлсин ёки масжидимиздан четда бўлсин, уйида ўтирсин», дедилар», дейилган.
Яна бошқа ривоятда эса:
«Ким ушбу сабзавотни еса, унинг ҳиди кетмагунча асло масжидимизга яқин келмасин», дедилар», дейилган.
Бешовлари ривоят қилганлар.
Муслим ва Насаий келтирган ривоятда:
«Умар розияллоҳу анҳу ўз хутбаларида:
«Эй одамлар! Сизлар икки хил ўсимликни ейсизлар. Мен у иккисини, албатта, яхшимас деб биламан; У пиёз ва саримсоқ пиёз. Мен кўрганманки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда қайси бир одамда уларнинг ҳидини топсалар, амр қилар эдилар ва у Бақиъга чиқариб юборилар эди. Бас, ким у иккисини ейдиган бўлса пишириб, ўлдириб есин», дедилар».
Шарҳ: Ушбу ривоятларда мусулмонлар ичида жамоатчилик одобини сақлаш, жамоат жойига нохуш ҳид билан бормаслик ҳақида огоҳлантирилмоқда.
Исломда бу нарсага катта эътибор берилиши маълум ва машҳур. Катта жамоатларга, Жума, Ийд намозлари ва шунга ўхшаш жойларга ғусл қилиб борилиши бежиз эмас. Бу ҳам терлаш туфайли инсонда пайдо бўладиган нохуш ҳидларни кетказиш, кўпчиликка озор бермаслик учун шариатга киритилган.
Ушбу ривоятларда одамдан еган таоми туфайли нохуш ҳид чиқадиган бўлса, жамоат бундан озор топиши таъкидлаб айтилмоқда.
Ушбу ривоятлардан олинадиган фойдалар:
1. Пиёз, саримсоқ пиёз ва ёввойи пиёз еган кишилар масжидга яқин келмасликлари зарурлиги.
2. Одам болалари озор топадиган нарсага эга бўлган киши масжидга бормаслиги кераклиги.
3. Ундай нарсалардан фаришталар ҳам озор топиши, шунинг учун мазкур кишилар масжидга бормаслиги маъқул эканлиги.
4. Саримсоқ пиёз ёки пиёз еган одам нафақат масжид, балки бошқа жамоат жойларга ҳам бормай, уйида ўтириши лозимлиги.
5. Мазкур нарсаларни тановул қилган одам то ҳиди кетмагунича, масжидга бормай туриши лозимлиги.
6. Саримсоқ пиёз ёки пиёз еб, масжидга келган одамни имом масжиддан чиқариб юбориши мумкинлиги. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай кимсаларни Бақеъ қабристонига чиқартириб юборар эканлар.
Демақ ушбу ривоятларда зикр қилинганлардан бошқа ноқулай ҳидга сабаб бўладиган нарсаларни еб ҳам масжидга, жамоат жойларига бориб бўлмас экан.
Ривоятда Ҳижоз юртларида ўша пайтларда маълум ва машҳур бўлган ўткир ҳидли нарсалар зикр қилинган. Шунга қиёсан, ҳамма нохуш ҳидли, бошқаларга озор берадиган нарсаларни истеъмол қилган кишилар масжидга ва бошқа жамоат жойларига бормасликлари ҳукм қилинган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан)Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat