Ассаламу алайкум! Замондош бўлган бир неча уламоларнинг бир масалага нисбатан турли хил, айрим ҳолларда тамоман тескари фатволари борлиги сир эмас. Табиийки бундай фатволарнинг бирига амал қилган киши бошқа уламонинг фатвосига тескари иш қилган бўлади. Шундан қиёматда сўралганида, амал қилган гуноҳкорми, ёки фатво берганми? Мабодо фатво нотўғри бўлган бўлса?
Ва алайкум ассалом! Фатво берган ҳам, фатвони нотўғрилигини билиб унга амал қилган ҳам. Валлоҳу аълам.