Ассалому алайкум! Автоуловим йўқлиги сабаб автобус ва метро орқали ҳаракатланаман. Эрталаб ва кечқурун уларга эҳтиёж кучайгани сабабли бу вақтда уларда тиқилинч пайдо бўлади. Шу вақтда автомашина ичида 3-4 та эркак орасида бир аёл ёки бунинг тескариси кузатилади. Энг ачинарлиси улар орасидаги бирор эркак навбатдаги бекатда тушиши керак бўлса, аёллар орасига эркаклар ёки эркакларга орасига аёллар тиқилиб ўтиб тушади. Аёллар орасига суқилиб, суркалиб ўтаётган эркаклар шу аёллар ўрнига ўз маҳрамларини қўйиб кўришмайдими? Бу холатлар келиб чиқишини олдини олиаҳ учун автобусни орқа томонидан чиқиб-тушишлари мақсадга муофиқ бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бунинг учун ўша транспортлардан фойдаланаётганлар дину диёнат ва ахлоқдан хабардор бўлса, уларга тартибга солувчини ҳам кераги бўлмайди. Валлоҳу аълам!