Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

қуйидаги ҳолда қарз берсам рибога аралашган бўламанми?

07:24 / 16.08.2013 | Sherzod | 2812
Рибоҳўрлар укамни бошини айлантириб пул беришган. Укам энди улардан қутилиш учун ҳаммадан қарз сўраяпди. Бундай ҳолда укамга қарз берсам рибога аралашган бўламанми ёки ёъқ? Бу ёғини ўқиш шарт емас. Тўлиқ вазият тушунтирсам: Хозир(2013 йил, август) давлат Хоразм вилиятида машина олишимиз учун ешикларни очиб қўйган. Лекин машина сони чекланган шекилли, одамлар машинага навбатга туришни ҳам олиб сотаяпди. Ўз номига давлатдан машина олиб одамларга сотадиган рибоҳўрлар укамга қуйидаги таклифни киритишган: Машина жами нарҳи 27млн 937минг 400 сўм. 85% қисми 23 750 000 сўмни ҳозир тўлов қилиш керак. Қолган 15% - 4млн 200минг сўм 6 ойдан сўнг қилинади. 20 милион сўмни 1 ойга 20 милион 700минг сўм қилиб қайтарасан. Машина бизни номимизда туради. Сен ҳозир шапка(навбат) учун 800минг ва машина учун 3млн 750минг сўм берасан. Агар 1 ойда пулимизни ортиғи(700минг сўми) билан қайтармасанг машина сотилгач қилган ҳаражарларинг 4 550 000 сўмни қайтариб берамиз. Ва машинани бошқага қимматроқ нарҳда сотиб сендан фойда кўра олмаган пулни чиқариб қиламиз. Укамдан, "Нега бундай қилдинг? ", - десам, "Таниш билиш одамларимдан қарз сўрасам 10млн йиғаман, онам эса 10млн бермоқчи. " - деди. Фикрим: Укам тарафдан гувоҳ ёъқ. 3 одам укамни бошини конкрет бузишган. Укам билан бирга ишлайдиган одамни тоғаси екан(ўша машенниклар). Баланд баланд гаплардан гапиришар екан: "Бугун 1 мошина сотдик. Яна 20 млн банкда нақд турибди. Яна 1 мошина олмоқчи эдик иш пишиб турганда 1 одам шартнома қилмади, ўрнига ишончли таниш одам бўлса фойда қиламиз". Фирибгарлар нима қилиб бўлсада вазиятдан фойда кўрмоқчи. 1 ўқ билан 3-4 қуён урмоқчи. 1) Фирибгарларни ўзини пули машинага етмаган. Демак аслида даромаддан қуруқ қолиб кетади. 2) Қарз эса уларга ҳеч ким бермайди(укам кабилардан бошқа). 3) Ва улар укамга 4 550 000 сўм учун улуш ҳам бермоқчи емас. 4) Вақтни чўзиб яна бошқа иш қилиб пулни қайтармаслиги ҳам мумкин. Ҳали мошинани 15% - 4млн 200минг сўми ва янги мошина 300 километр юргач (диск, балон, газ балон, газ, антифриз, аптол, права каби нарсалар учун) 3млн сўм, жами 7млндан ортиқ пул керак екан. Агар машинани арендага берса 1 кун учун 30минг сўм емиш. Агар тўхтовсиз кунига 30минг соф фойда келса, қилинган ҳаражатлар 3 йилу 3 ойда қопланар екан. Демак 3-4 йилдан сўнг машина ўз ҳаражатларини қоплаши мумкин. Лекин ишга рибо аралашган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сармоя ҳисобидан берсангиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat