Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мумкинми?

00:34 / 11.08.2013 | Incontrolable | 2495
Ассаламу алайкум! Ҳурматли Ҳазрат авваламбор Ийд Рамазон билан сизни муборакбод етаман! Аллоҳ Таоло икки дунё саодатига муяссар айласин! Мен савдоимда айланаётган маблағ етишмаслиги сабабли бир кишидан масалан 100000 сўм қарзга олиб бир ой ёки маълум муддатда уни 105000 яни +5% устама билан қайтариб берсам бу рибо. Аммо ўша 100000 сўмни олиб (бу ҳолатда пулни қарз деб олмайман, )ва ўша инсон учун деб уни номига ўзимга керакли бўлган (яни ўзим сотадиган нарсаларни) сотиб олсам, (ўзим сотиб олишимга сабаб у одам мени соҳамни тушунмайди) ва у одамга сиз шу 100000 сўмлик молингизни менга бир ойга ёки маълум муддатга насияга, 105000 сўмга беринг десам ва айтилган муддатда уни пулини бўшатиб берсам бу иш тўғрими? Бу ишни музораба йўли билан қила олмаётганимизга сабаб ўша инсонни пулига олинган мол мени дўконимдаги қолган молларга қўшилиб кетади. У одамни пулига олинган молдан биз қанча фойда кўрганимизни аниқ билмаймиз, таҳминан ўша инсон олаётган 5% миқдорича биз ҳам фойда қилсак керак. Бу ишдан бизга бўладиган асосий фойда дўконимизда маҳсулот турлари кўпайиши, шу сабаб ҳаридор чиқиб кетиб қолмай қолган молларимизни ҳам сотилиши. Саволимни қисқа қилиб беришни уддалай олмаганим учун узр. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ Таоло вақтингизни бунданда баракотли қилиб қўйсин! Ассаламу алайкум!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу ҳийла бўлгани учун мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat