Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Дин йўлида қилаётган ишларингизни Аллоҳ Азза ва Жалла ортиғи билан мукофотласин. Никоҳ ўқилаётганда гувоҳлардан бири спиртли ичимлик истеъмол қилган бўлса (оз миқдорда, куёв бола бундан бехабар бўлган, никоҳ ўқиган домла ҳам бунга эътибор бермаган ёки билмаган) ёши катталарни эътиборсизлиги туфайли. Тўйда спиртли ичимлик қўйилмаган, лекин улар ўзлари ташкиллаштириб кўчада ичиб келган. Бундай ҳолатда нима қилиш керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат, Устоз, Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бундай ҳолатда ўша нобакорларни чиқариб юбориш керак. Бўлиб ўтган нарса бўлса, истиғфор айтиб, надомат чекиш ва қайта қилмасликка азму қарор қилиш керак.