Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имом икки марта такбир айтса

20:32 / 04.06.2022 | Бахром | 1030

Ассалому алайкум! Имом шом номозига қулоқ қоқаётган пайтда микрафон ўчиқ экан. Аллоҳ деганини эшитдик микрафон ўчиқлиги учун акбар дегани эшитилмади деб хамма қулоқ қоқди. Лекин имом бир оз ўтиб микрафонни ёқиб такбирни тўлиқ айтди яъни "Алоҳу Акбар" деб мен ҳам орқасидан қайтадан қулоқ қоқдим. Орамизда қайта қулоқ қоқмаганлар ҳам бор экан. Бу холатда қандай йўл тутишимиз керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша пайт имом ҳақиқатда биринчи такбирни мукаммал тарзда айтиб намозга кирган бўлса, сўнгра намозни бузмайдиган ҳаракат билан микрофонни ёқиб қайтадан такбири таҳримани айтган бўлса, қайтадан такбир айтмаган муқтадийларнинг намози дуруст. Агар имом биринчи такбирдан сўнг намозни бузадиган амални қилган бўлса муқтадийлар ҳам қайтадан такбир айтиб намозга киришлари лозим бўлган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat