Хурматли Шайҳ ҳазратлари! бу саволни беришга то'г'риси бошида иккиландим. Лекин халқимиздаги "Со'раб о'рганган олим, орланиб со'рамаган о'зига золим "- деган мақолига муофиқ шу саволни сизга ё'ллашга қарор қилдим. Саволим шундан иборатки: Агар бирор масжидда, имом бошчилигида, жамоат билан фарз намоз о'қилаётган бо'лса- ю, шу ҳолат радио ёки телевидения орқали то'г'ридан- то'г'ри эфирга узатилаётган бо'лса, масжидга чиқа олмаган (бирор узрли сабабга ко'ра) одам радио, ёки телевидениянинг бу эфири орқали имомга иқтидо қилиб, шу намозни уйда о'қиса, намози жамоатда о'қилган ҳисобланиши мумкинми?. саволдаги камчиликлар ва хатолар учун олдиндан узр со'райман ва сиз Шайҳ ҳазратларига сог'лик-саломатлик, узоқ умр ва тинч- тотув ҳаёт тилаб қоламан!