Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Акциялар билан савдо қилиш борасида

20:42 / 04.06.2022 | 1094

Ассалому алайкум! Мен Ўзбекистонда туриб, АҚШда ўзим номимча очилган шахсий ҳисоб-рақам (ассоунт) орқали махсус илова ёрдамида Америка акция бозорларида (стоск маркет) расмий рўйхатдан ўтган компанияларнинг акциялари билан олди-сотди қиламан. Маълумот учун айтаманки бу - ФОРЭХ эмас. Тегишли акцияга маблағ инвестиция қилишдан аввал компаниянинг фаолияти ҳалол / ҳалол эмаслигини, компания рибо асосида фаолият юритмаслиги ва шунга ўхшаш ҳолатларни ўрганиб ва таҳлил қилиб, керак бўлса махсус иловалар орқали компаниянинг акцияларини ҳалоллиги бўйича текшириш олиб бораман. Ушбу омилларни ўрганиб, ишончим комил бўлса кейин сотиб оламан. Энди саволларим қуйидагича: 1) Акцияларини сотиб олмоқчи бўлган компанияларнинг раҳбар ва ходимлари мусулмон эмас. Бошқа дин вакиллари. Улар бошқараётган компаниялар акциялари билан савдо-сотиқ қилиш мумкинми? 2) Шундай ҳолатлар бўладики, акция сотиб олгач, унинг нархи жуда тез ўзгаради. Турли сабабларга кўра, 5-10 дақиқада зарарга кириб кетишингиз мумкин, ёки аксинча - у акция сизга катта даромад олиб келиши мумкин. Ушбу вазиятда, масалан, акцияни бугунни ўзида сотиб олиб, 5-6 фоиз фойдага киргач, кўп кутмаган ҳолда, яъни эрта бўлишини кутмасдан ўша сотиб олинган куннинг ўзида сотиб юбориш мумкинми? Бошқача сўз билан айтганда, акцияни сотиб олдингиз, 1 соатдан кейин нарх ошиб 10% фойдага кирди ва сотиб юбордингиз Бундай вазиятларда, айрим таъкидлайдиларки, акциядан ҳалол даромад кўриш учун инвестиция амалга оширилган кундан эътиборан ҳеч бўлмаганда 3 кун кутиш лозим экан. Шу масаладан ойдинлик киритмоқчиман. Олдиндан раҳмат. Оллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ғайридин билан савдо-сотиқ қилишга монеълик йўқ.

2). Акциялар ҳаридорнинг номига расмийлаштирилиб, тўлиқ мулкига кирганидан сўнггина қайта сотиш жоиз бўлади. Сиз савдо қилмоқчи бўлган бозорда бу учун кетадиган вақтни аниқлаштириб, ўшанга кўра иш қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat