Ассалому алайкум! Ислом ҳукмларини деярли тушунмай ва унча амал қилмай юрган пайтимда бир таниш орқали сессияда баҳоларимни тўғирлатгандим. Касал бўлиб имтиҳонларга қатнаша олмагандим. Баҳога қараб стипендия беришади. Агар баҳойимни тўғирлаб қўймасам, пул берилмас эди. Бу ишлар хатолигини билдим. Сизлардан сўрасам лойиқ ўқувчини топиб беринг деган эдингизлар, ундай лойиқ ўқувчини топиб розилигни олдим(менинг назаримда) Лекин у ростан ҳам лойиқми йўқми деган савол пайдо бўлди. Бошқа бир жавобда стипендия олишга лойиқ ўқувчи даражасига чиқинг каби маънода сизлардан жавоб олган эдим. Алҳамдулиллаҳ ҳозир билим олиб имтиҳонлардан яхши ҳолатда ўтяпман. Лойиқ бўлдим деб ўйлайман. Лекин ўша олдинги пулларни эҳтиёжга ишлатганман. Тавбам дуруст бўлиши учун яна нима қилмоқ керак? 2) Ётоқхона умумий ошхонасида овқат қилганимизда баъзи қизлар товуқ гўштини ювишиб жўмракни ушлаб сувни ўчиришади. Мен эсимдан чиқиб ёки билмай улардан кейин ўша жўмракни ушлаб нарса ювиб егулик тайёрлайман.Билиб қолсам 3марта ювиб юбораман лекин базида эсимдан чиқиб қолади ва кейинчалик ҳаёлимга келади. Бу ҳолатда нима қилишга бошим қотиб қийналаман. Луқмамга зарари йўқми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўша пулларни лойиқ ўқувчига берган бўлсангиз кифоя.
2). Гумон билан ҳукм чиқариб бўлмайди. Қўлингиз нопок нарсага текканини аниқ билсангиз ювинг. Валлоҳу аълам!