Ассалому алайкум! Бир танишим савол бeришни сўради. Маҳсулот ишлаб чиқариладиган жойда ишлайди. Онда-сонда қоровулдан сўраб шу маҳсулотлардан уйига олиб чиқади. Шу маҳсулот у учун ҳалолми?
Ва алайкум ассалом! Қоровулдан эмас эгасидан сўраш керак. Агар рози бўлса, жоиз. Акс ҳолда ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам!